Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида

Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкасининг 1996 йил 14 мартдаги 100-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган Халқаро Амур Темур жамғармаси тўғрисидаги Низомига асосан тумандаги ёш авлоднинг маданий маърифий камол топишига, унда мустақил Ўзбекистон истиқлолидан фахрланиш ва ватанпарварлик туйғусини уйғунлаштириш ва шакллантиришга қўшган алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ фаолларимиз «Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди» томонидан таъсис этилган халқаро эсдалик нишонлари ва “Бердақ Қарғабой ўғли” Халқаро эсдалик нишонлари билан тақдирландилар.

Тақдирлаш тадбирида Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур фонди Наманган вилояти муассасаси раиси С. Аъзамова ва тумандаги бир қатор фаоллар ва нуронийлар иштирок қилдилар.

Таъкидлаш лозимки туман ҳокими С. Авезовнинг “Бердақ Қарғабай ўғли” халқаро эсдалик нишони билан тақдирланиши туманимизга берилган юксак эътибор намунаси бўлди десак асло муболоға бўлмайди.

Албатта барчамизни буюк бобоколонларимиз рухлари ҳамиша қўллайверсин!

Юртдошларимизни ушбу юксак эътирофлар билан табриклаймиз!