Кўргазмали Семинарда Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири З.Зиядуллаев ва ғаллачилик фермер хўжалиги раҳбарлари, МТП раислари ва тегишли соҳа вакиллари иштирок қилдилар.
Семинар давомида мутахассислар томонидан ғалла парвариши ва уни озиқлантириш бўйича йиғилганларга кенг турда маълумот ва тушунтиришлар бердилар. Семинар иштирокчилари томонидан берилган қизиқтирган саволларига етарлича жавоблар олишди.
Маълумот учун; Элликқалъа туманида 2023 йил хосили учун 4881 гектар майдонга бошоқли дон экилган бўлиб, шундан 2581 гектар очиқ майдонга 2300 гектар ғўза қатор орасига экилди.