Бугун Элликқалъа тумани Сарабий овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ҳудудларда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини ўтказиш графиги”га асосан меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур ярмаркада Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамда Ёшлар иттифоқи туман бўлими ва ҳоким ёрдамчилари қатнашди.
Мазкур “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да 104 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд 486 та бўш иш ўринлари билан қатнашиб, меҳнат ярмаркасига жами 281 нафар ишсизлар қатнашди ва қатнашганларнинг
187 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ҳамда
23 нафар фуқароларга меҳнат муносабатларига оид маслаҳатлар берилди.