Тадбирда туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А. Юлдашева ва ҳудуддаги хотин-қизлар маҳалла фаоллари, овулдаги фаол хотин-қизлар, нуроний онахонлар ҳамда пахта йиғим-теримида фаол иштирок қилаётган илғор теримчилар қатнашди.
Тадбирда А. Юлдашева ва фаол аёллар сўзга чиқиб байрам билан барчани табриклаб эзгу ниятларини билдирдилар.
Шундан кейин мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилган концерт дастури намойиш этилди. Қишлоқ аёллари совғалар тақдим қилинди.
Тадбир сўнгида фаол аёллар эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва куй-қўшиқларга рақсга тушдилар.
Халқаро аёллар куни маънавий-маърифий тадбирлари давомида қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқларнинг ободлиги ва фаровонлигини оширишда аёлларнинг қўшаётган ҳиссаси ва ўрнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.