Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2022 йил 30 сентябр кунги 881-сонли Президиум қарори ижросини таъминлаш юзасидан бугун Элликқалъа овул фуқаролар йиғинида тажриба алмашиш семинари бўлиб ўтди.

Ушбу семинарда туман ҳокими С.Авезов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Халқ депутатлари туман кенгаши, Адлия бўлими ва тумандаги 37 та фуқаролар йиғинлари раислари қатнашди. Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад фуқаролар йиғинларининг иш фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф қилиш, хужжатлар юритишда, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонунда белгиланган меъёрларга амал қилиш, ижро интизоми, туман ташкилотлари билан ҳамкорликда ишларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, фуқаролар йиғинларида “Маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини йўлга қўйишда учраётган муаммо ва камчиликлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Хужжатларни юритиш ва уларни сақланиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Перейти к содержимому