Жорий йилнинг 13-17 октябрь кунлари оралиғида Армениянинг Ереван шаҳрида спортнинг самбо кураш тури бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди

Жорий йилнинг 13-17 октябрь кунлари оралиғида Армениянинг Ереван шаҳрида спортнинг самбо кураш тури бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди

Қувонарлиси 72 кг вазн тоифасида элдошимиз Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Моҳигул Комилжанованинг кумуш медални қўлга киритгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шу муносабат билан бугун Элликқалъа темир йўл вокзалида жаҳон чемпионати совриндори М. Комилжановани муносиб кутиб олиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев ва тегишли маъсуллар жамоатчилик вакиллари ҳамда спортчининг оила аъзолари ва яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилди.

Сўзга чиққанлар, спортчини қўлга киритган ғалабаси билан муборакбод этди.

Мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор жараёнида ёшларнинг ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун барча зарур имконият ва шароитлар яратилмоқда. Бунинг самарасида ёшларимиз спорт оламининг энг нуфузли мусобақалари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирларда катта ғалабаларга эришмоқда.