Элликқалъа туманида лойиҳа қиймати 550,0 минг АҚШ доллари бўлган завод қурилишига тамал тоши қўйилди.

Элликқалъа туманида лойиҳа қиймати 550,0 минг АҚШ доллари бўлган завод қурилишига тамал тоши қўйилди.

Бугун туман ҳокими С. Авезов, тегишли маъсуллар ва ҳудуд фаол аҳолиси иштирокида тумандаги «Қизилқум» овул фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган «Бобур Тўлқин Шаҳноза» маъсулияти чекланган жамиятига қарашли «Қизилмия илдизини қайта ишлаш заводи» қурилишига биринчи ғишт қўйилди.

                                 

Мазкур завод иш фаолиятини бошлаши билан йилига 2-сменада 1440 тонна қизилмия илдизи қайта ишланади ва ундан экстрат шарбати олинади. Олинган экстрат шарбати дунёнинг Израйл, Кореа, Америка ва Хитой давлатларига экспорт қилинади. 20 нафар киши иш билан таъминланади.

Туман ҳокими С. Авезов ва йиғилганлар эзгу ниятлар билан дуолар қилишди ва биринчи ғиштни қўйиб беришди.