Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.

Юртимизни экологик таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида барча ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбирлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Элликқалъа туманида «Навоий» овул фуқаролар йиғини ҳудудида ҳудуд фаол аёллари ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида узум кўчатлари экилди.

Ташаббусда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати З.А. Ибрагимова, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А. Юлдашева ва ҳудуддаги фаол аёллар ва «Оқила аёллар ҳаракати» аъзолари иштирок қилдилар.

Элликқалъа туманида «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари давом қилмоқда.