“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида туман кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, туман корхона ва ташкилотлари иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ж. Балтаевлар 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ташкилот атрофларига манзарали дарахт ва гул кўчатларини экишда иштирок қилдилар.