Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 02 апрель куни ПҚ-5050-сонли Қарори билан туман (шаҳар) ҳокимлари ҳар ойда маҳалла профилактика (катта) инспекторлари билан шахсан учрашиб, ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўриши бўйича топшириқ амалиётга жорий этилди.

Ўтган давр мобайнида ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа туманида ҳам ҳар ойда маҳалла профилактика инспекторларининг туман Ҳокими билан учрашувлари ташкил этилиб, уларнинг хизмат фаолиятида ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бугун хам туман ҳокими С. Авезов профилактика инспекторлари билан шахсан учрашиб жамоат хавфизлигини таъминлашда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифларини эшитиб, уларни ҳал этиш бўйича мутассади ташкилот рахбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашувда туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қ. Узақбаев, туман прокурори ўринбосари Н. Юлдашев ва масъул соҳа вакиллари, тумандаги профилактика инспекторлари иштирок қилди. Йиғилиш очиқ мулоқот шаклида ўтказилди.