Суҳбатда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, Давлат хавфсизлик хизмати ходими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича вакили С.Садуллаев ва ИИБ ТЭҚКБ ходими А.Аматовлар иштирок қилди.
Учрашувда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва хуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни ва уларни турли оқимларга кириб кетишларини олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар берилди ва тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.