Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан  Элликқалъа туманида ўқув курслари давом этмоқда

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан Элликқалъа туманида ўқув курслари давом этмоқда

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси худудий филиали томонидан 2022 йил 24-октябрдан 4-ноябргача Элликқалъа туманида «Аҳолини, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш», » Оилавий тадбиркорлик дастури орқали кредит олишга мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун» ва «Тадбиркорларни бизнесни бошқариш ва ривожлантириш кўникмаларига ўқитиш» ўқув дастурлари бўйича Элликқалъа касб-ҳунар мактаби биносида ва Нукус Давлат Педагогика Институти Элликқалъа филиали биносида туман хоким ёрдамчилари, Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Элликқалъа тумани Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилди.

Унда 100 нафардан ортиқ маҳалла фуқаролари, аёл-қизлар, ёшлар, ишсизлар ва аҳолининг қизиқувчи қатламлари иштирок этишди. Бугун эса курс тингловчилари тумандаги бир қатор тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш объектларига саёҳатга чиқишди. Ўқув давом этмоқда.

Перейти к содержимому