Элликқалъа туманидаги 4-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10 -синф ўқувчиси Қаландарова Хулкарой Навфар қизига “Ёш китобхон” кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаҳрли 3-ўринни эгаллагани учун унинг онаси Жаббарбергенова Замирага Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлигининг «ТАШАККУРНОМА» сини туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи А.Қулимов ва туман халқ таълими бўлими маънавий-аҳлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим шўъбаси мудири Э.Ачиловлар томонидан танатанали равишда эсдалик совғалари билан топширилди.
