Куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Элликқалъа туманидаги «Қирққизобод»  овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Дилфуза Машарипованинг  мурожаати юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларида қуйидагилар аниқланди.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Элликқалъа туманидаги «Қирққизобод» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Дилфуза Машарипованинг мурожаати юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларида қуйидагилар аниқланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 27.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, Элликқалъа тумани, «Қирққизобод» ОФЙ ҳудудидаги, ҳудудий хаританинг 1583q контуридаги туман заҳира ер майдонининг 168 кв.метр майдонига ўзбошимчалик билан қурилган турар жой иморати, жавобгар Ш.Султанованинг ҳисобидан мажбурий бузиб ташланиши ва ер майдони жавобгар томонидан яроқли ҳолатга келтирилиши белгиланган.

Мазкур ижро варақаси Бюронинг Элликқальа туман бўлими иш юритувига 31.07.2022 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига асосан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун жавобгар Ш.Султановага 15 (ун) кунлик муддат берилган.

Жавобгар Ш.Султанова ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблари ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли, 16.09.2022 йилда
ўз ҳисобидан мажбурий бузиб ташлаш тўғрисида огоҳлантириш хати берилган.

Шундан сўнг, жавобгар Ш.Султанова 16.09.2022 йилдаги “Ўз ҳисобидан мажбурий бузиб ташлаш тўғрисидаги огоҳлантириш хатида кўрастилган талабларни ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддасига асосан базавий миқдорининг 5 (беш) баровари, яъни 1 500 000 сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Мазкур ижро иши бўйича ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Перейти к содержимому