Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25- октябрдаги ПҚ-408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини туманда бажарилишини назоратга олиш, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаш ва худудий ишчи гуруҳларга тақдим қилиш бўйича 2022 йил 8 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикакаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Худайбергенов Турсинхан Айдарович томонидан берилган топшириқларни бажариш бўйича туман хокими С.Авезов бошчилигида маҳалла раислари ва тегишли ташкилотлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш туман бўлими бошлиғи О.Қулимов ва Элликқалъа йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Т. Рахмановлар ахборот бердилар.
Маҳаллалар инфратузлмасини яхшилаш, айниқса ички тупроқ йўлларни таъмирлаш бўйича маҳалла раислари ва бир қатор соҳа вакилларига тез фурсатда йўл хариталарини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорини сектор рахбарлари томонидан маҳаллаларда фукароларга тушунтириш ишларини олиб бориш буйича вазифалар белгилаб олинди.