Элликқалъа туманида «Касаба уюшмалари куни» кенг нишонланди.

Элликқалъа туманида «Касаба уюшмалари куни» кенг нишонланди.

Бугун, Элликқала тумани 18-сонли мусиқа ва санъат мактабида, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Элликқалъа туман бўлинмаси кенгаши томонидан «Касаба уюшмаси – Инсон қадри учун» шиори остида 11- ноябръ – Касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Элликқалъа туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Алимов сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклаб касаба уюшмаларининг жамиятда тутган ўрни ва нуфузи ҳақида гапирди.

Тадбирда таълим тарбия ва касаба уюшмалари соҳасида фаол иштирок этаётган, ижтимоий шериклик ва ижтимоий адолат тамойилларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган инсонлар, шу жумладан, касаба уюшмалари тизимида кўп йиллардан буён меҳнат қилаётган ходимлар, тармоқ касаба уюшмалари ва ҳудудий кенгашларнинг илғор иш тажрибасига эга бўлган мутасаддилари, маҳалла аёл қизлар фаоллари ва бошқада ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва касаба уюшмалари фахрийлари меҳнати эътироф этилиб, уларга касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида Элликқалъа тумани маданият ходимлари ва ёш санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди