Элликқалъа туманидаги «Қаватқалъа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан янгидан замонавий қиёфада бўй тиклаган 500 ўринга мўлжалланган тантаналар уйи фойдаланишга топширилди.
Очилиш тадбирида туман ҳоким С. Авезов, ҳудуд фаҳрийси А.Тожиев ва нуронийлар, кенг жамаотчилик вакиллари иштирок қилдилар.
Расмий лента кесилди ва йиғилганлар тантаналар уйидаги шароитлари билан танишди ва фикр мулоҳазаларини билдирдилар.