Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими С. Авезов раҳбарлигида тумандаги спорт бўлими ва спорт мактаблари тренер ўқитувчилари, соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари ва масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими С. Авезов томонидан тумандаги спорт соҳасидаги ютуқлар ва натижалар, спортчилар заҳирасини яратиш, маҳаллалардаги ёшларни спортга янада кенгроқ жалб қилиш, Олимпия спорт турларини ривожлантириш, малакали тренерларни кўпайтириш ҳамда соҳада юз бераётган хато камчиликларни бартараф қилиш юзасидан сўз юритилди ва тегишли масъулларга топшириқлар берди.
Йиғилиш жараёнида қатор соҳа вакиллари сўзга чиқиб ўз фикр ва таклифларини бердилар. Йиғилиш якунида бажарилиши лозим масалалар келишиб олинди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати