Бугун, Элликқалъа туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда депутатлар, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва масъуллар иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими С. Авезов сўзга чиқиб йиғилганларни сана муносабати билан табриклади ва байроқдаги рамзлар ҳақида айтиб Давлат рамзимизнинг ҳаётимиздаги катта аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар.

Маълумот учун, ҳаммамизга маълумки бундан 31 йил олдин “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган
VII сессиясида қабул қилинган. Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.

Байроқдаги оқ ранг–муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
Яшил ранг– табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар–вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор