Республикамизда жорий йилнинг 15 ноябрдан 25 ноябргача “Хавфсиз маҳалла-Обод маҳалла” 10 кунлик тарғибот декадаси эълон қилинган эди.
Декада доирасида тумандаги Қирққизобод овул фуқаролар йиғинида худуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёл қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари, отинойилар хамда худуддаги умумий ўрта таълим мактаби директорлари ва уларнинг маъанавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Ўтказилган йиғилишда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи О Қулимов, Жўкорги Кенгес депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари О. Матниязова ҳамда туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Қ. Тлеумуратовлар иштирок қилдилар.
Йиғилишда нотинч оилалар, ажрим ёқасидаги оилалар билан маҳалла фаоллари, “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссиялари билан биргаликда тушунтириш ишларини олиб бориш, таълим муассасаларида ёшларга ҳар қандай жиноят жазосиз қолмаслигини, тушунтиришга қаратилган тарбия соатлари, учрашувлар, ўқувчилар давомати ва уларнинг қўл телефонларидан фойдаланиш тартиби бўйича рейдлар ўтказишга келишиб олинди.