Республикамизда жорий йилнинг 15-ноябрдан 25-ноябргача “Хавфсиз маҳалла – Обод маҳалла” 10 кунлик тарғибот декадаси эълон қилинган эди.
Декада доирасида жорий йилнинг 22 ноябрь куни Элликқалъа тумани Абай маҳалласидаги 47-сон умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар орасида терроризм, одам савдоси, коррупция, гиёҳвандликни аянчли оқибатлари, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, нотинч оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни ташкил этиш, нотинч оилалар билан ишлаш, оилаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш йўналишларида ўқувчи ёшларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Мазкур декада йиғилишида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Абай маҳалласи масъул ходимлари, маҳалла фаоллари, 47-сон умумтаълим мактаби масъуллари, профилактика инспектори ва мутасадди ташкилот масъул ходимлари иштирок қилдилар.
