Президентимиз таъкидлаганидек: «Ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун»,- деган тамойилга асосланган Янги Ўзбекистонда ижтимоий сохадаги ислоҳотлар, халқимизнинг хаёт даражасини ва сифатини оширишга қаратилган.
Бугунги кунга келиб туманимизда жами 18324 нафар пенсия ва нафақа олувчиларга ҳамда ”Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали 17835 нафар кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам олувчиларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Биз куни кеча ижодий жамоамиз билан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Элликқалъа тумани бўлимида бўлиб, фаолияти билан танишган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан 68 турдаги фаолият билан шуғулланувчи ўзини-ўзи банд қилган шахслар Республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорида суғурта тўласалар бир йил иш стажига ўтиши белгиланди.
Ижтимоий химоя давлатимиз томонидан юритилаётган ижтимоий сиёсатнинг мухим ва устувор йўналишларидан бўлганлиги сабабли унинг ҳуқуқий асослари ҳам ушбу устуворликка тўла мос бўлиши, мамлакатимизда юз бераётган барча ижобий ўзгаришлар ва эришаётган ютуқларимизни ўзида акс этиши, энг муҳими, инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари энг олий қадрият эканлигининг ёрқин намунасидир.