Пахтачилик кенгаши томонидан бугун Элликқалъа туманида кузги шудгорлаш, шўр ювишга ер тайёрлаш, техникаларни мавсумга тайёрлаш, минерал уғитлар заҳирасини яратиш, уруғлик чигитларни тайёрланиши ва сақланиши, биолабараторияларни мавсумга тайёрлаш, уруғликларни тайёрлаш (дорилаш) ишларининг жорий ҳолати ўрганилди
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Пахтачилик кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги «Buston Cluster » МЧЖ ҳамда «Элликкала олтин толаси» кластер МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерларида кузги шудгор ишларининг тўғри ташкил этилиши, қўлланиладиган техникаларнинг жорий тайёргарлиги, шудгор остига солинадиган ўғитлар заҳираси ҳамда уруғлик чигитнинг сақланиши, биолабораторияларнинг жорий таъмирланганлиги ва озуқа заҳираси юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ташкил этилди.
Шунингдек, соҳа мутахассисларидан ташкил топган кенгаш олимлари томонидан илм-фан ва инновацияларга асосланган мелиоратив тадбирларни амалга ошириш, анъанвий усуллардан қисман воз кечиб, янги техника-технологиялар асосида ташкил этилиши юзасидан амалий кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун: Элликқалъа туманида 2023 йилда 9 200 гектар майдонга пахта экиш режалаштирилг