❇️УСТОЗ ХОТИРАСИ ЁДГА ОЛИНДИ
Элликқальа тумани ихтисослашган санъат мактабида туманнинг биринчи «Октябрь байроғи» газетаси бош мухаррири, «Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист», Искандар Абдурахмонов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Хотира кечаси Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси ва Элликқальа туман ҳокимлиги ташаббуслари билан уюштирилди.
Унда устознинг замондошлари, дастлабки чулқуварлар, болаликдаги дўстлари, шогирдлари, ҳамкасблари, қариндошлари ва овулдошлари иштирок этишди.
Дастлаб устоз хотирасига Қурьон тиловат қилинди.
Тадбирни Қорақалпоғистонда Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими», «Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист» Янгибой Кўчқоров очди ва бошқариб борди ҳамда устознинг ҳаёти ва ижоди хақида маьруза қилди.
Учрашувда сўзга чиққанлар А. Искандаров ҳаёти ва ижоди ҳақида ёд олишди ва шоир ҳақида яхши фикрлар билдиришди.