Хорижий тилларни ўрганиш бугунги куннинг муҳим талаби.
⚡️ Бу борада ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган юксак салоҳиятли авлод бўлиб улғайишига хизмат қилмоқда.
Куни кеча Элликқалъа тумани 66- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида чет тиллари ойлиги доирасида рус тили ўқитувчиси М.Мадаминова ва Г. Ходжаниязова томонидан семинар тренинг, очиқ дарслар ва тадбир бўлиб ўтди.
⚡️Тадбирда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этди.
⚡️Тадбир бир биридан қизиқарли саҳна қўринишлари,
куй-қўшикларга ва шеърларга бой бўлиб ўтди.
⚡️Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ўқувчи ёшларнинг чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишларини янада орттиради.
⚡️Ноябр ойи чет тиллари фан ойлиги деб белгиланиши чет тилларини ўрганишнинг аҳамиятли эканлигининг наъмунасидир.
⚡️Ёшларнинг замонавий билим эгаллашида чет тилларининг ўрни алоҳида.