МЕҲР ҲАРАКАТИ АМАЛДА

МЕҲР ҲАРАКАТИ АМАЛДА

#МЕҲР ҲАРАКАТИ АМАЛДА

Мазкур ҳаракат доирасида Элликқалъа туманининг 4 та сектор ҳудудларида яшаш шароити оғир, ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлар сони аниқланди. Туман ҳокимлиги ва ҳомийлар кўмагида кўмакка муҳтож оилаларга қиш мавсумидан беталофат ўтказиш учун озиқ-овқат, кийим-кечак, мактаб ёшидаги болалари учун ўқув қуроллари берилмоқда.

Шундай «Меҳр ҳаракати» тадбирлари тумандаги «Тоза боғ» овул фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам амалга оширилди.

Яшаш шароити оғир «Темир дафтар», ва «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 8 та хонадон аъзоларига жами 950.000 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари овул оқсоқоли ва маъсуллар томонидан топширилди.