ШУХРАТИНГ ПОРЛАСИН ТОКИ БОР ЖАҲОН
Бугун Элликқалъа туманидаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан «Шуҳратинг порласин, токи бор жаҳон» шиори остида маъданий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими С. Авезов ва ташкилот раҳбарлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок қилдилар.
Тадбир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Давлат Мадҳиялари билан бошланди.
Шундан сунг туман ҳокими С. Авезов сўзга чиқиб, сана муносабати билан йиғилганларни табриклади ва ўз сўзида -Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда деб таъкидлаб ўтдилар.