Бугун, Нукус шаҳрида 11-декабр «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан «Ҳосил байрами» тадбирлари ўтказилди. Ушбу байрам тантаналарида Элликқалъа туманидан ҳам қишлоқ хўжалиги вакиллари туманимизда етиштирилаётган мева-сабзавотлар, чорва маҳсулотлари билан фаол иштирок қилдилар.
«Ҳосил байрами» жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев Элликқалъаликлар томонидан тайёрланган ярмаркага ҳам ташриф буюрдилар.