«МЕҲР ҲАРАКАТИ» ДАВОМ ҚИЛМОҚДА
3-сектор ҳудуди
«Меҳр ҳаракати» доирасида Элликқалъа туманида яшаш шароити оғир, ижтиоий кўмакка муҳтож оилаларга яқиндан кўмак берилмоқда. Шундай савобли ишларнинг бири куни кеча туман ички ишлар бўлим бошлиғи 3-сектор раҳбари Қ.Узақбаев томонидан «Амиробод» овул фуқаролар йиғинида яшовчи яшаш шароити оғир, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди ва фуқароларнинг қишдан беталофот чиқиб олишлари учун кўмир, озиқ-овқат маҳсулотлари ва рўзғор учун зарур буюмлар етказиб берилди.
Хайрли ишларни ўзида мужассам этган «Меҳр ҳаракати» тумандаги барча ҳудудларда давом этмоқда.