«Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда амалга ошириб келаётган “Болалар ва ёшлар учун дўстона маҳаллий бошқарув” ташаббуси Қорақалпоқистон Республикаси Элликқалъа тумани Бўстон шаҳрида давом этмоқда.
⚡️Ушбу глобал Ташаббус болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини тан олиш, бу орқали уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг ўз фаолиятини болалар ва ёшларга мос тарзда режалаштиришини, ресурсларни тақсимлашини, назоратини қўллаб-қувватлайди.
⚡️Бугун, 12 декабрь куни Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати лойиҳалар раҳбари Шамшод Юнусов, ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Инна Вольфсон, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари Т. Романов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги, “Ёш маслаҳатчилар кенгаши” вакиллари, волонтёрлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашув ўтказилди.