1992-йил 14-декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XI-Сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган.

Бугун мазкур сана муносабати билан Элликқалъа туманида қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун эрталабдан «Жасорат» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-сонли мактабда сана муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, туман ҳалқ таълим бўлими вакиллари ва мактаб жамоаси иштирок этди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Давлат мадҳиялари янгради.

Шундан кейин ўқувчи ёшларга Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи ҳақида кенг маълумотлар берилди
.

Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтарингки кайфият бағишлади.