Бугун, 13 декабрь куни туман ҳокимлигида туман ҳокими С. Авезов раҳбарлигида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Муҳокама йиғилишида ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йил давомида қилинган ишлари таҳлил қилиниб, йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган вазифалар аниқ белгилаб олинди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси қилиб, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбаини яратиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини юксалтириш масалалари белгилаб берилди.