Ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил бошидан шу кунга қадар амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йил бошидан шу кунга қадар амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди.

Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари Н.Абаев, туман хокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Юлдашева ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлим бошлиғи А.Худайбергеновлар иштирокида 4-секторга бириктирилган маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳоким ёрдамчилар томонидан жорий йил бошидан шу кунга қадар амалга оширилган ишлари таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги 145-сонли «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » ги қарорига асосан ҳудуддаги аёл-қизларни хатловдан ўтказиш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусига асосан 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларга бириктирилган ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлари юзасидан уларнинг ҳисоботлари тингланди.

Перейти к содержимому