Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни жамият етакчисига айлантиришга қаратилган қатор қарор ва фармонлар моҳиятида бир мазмун мужассам: аёл бахтли бўлсин!

Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни жамият етакчисига айлантиришга қаратилган қатор қарор ва фармонлар моҳиятида бир мазмун мужассам: аёл бахтли бўлсин!

⚡️⚡️⚡️ Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари лавозими ташкил этилган эди ва бу ташаббус ҳозирги кунда ўз натижасини бермоқда.

Элликқалъа тумани «Пахтачи» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ш. Ақназарова «Пахтачи моҳир қўллари» ишлаб чиқариш кооперативини ташкил қилишда маҳалла ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳалла хотин-қизлар фаоли амалий кўмаги билан 14 нафар аёл-қизларни аъзо қилиб 42 млн субсидия ажратилди ва тикув машиналари олинди.
Ҳозирда бу ерда аҳоли буюртмалари асосида кийимлар тикилмоқда. Шунингдек, ички бозорга ҳам чиқариб сотилмоқда.

Шу маҳаллада яшовчи Ў. Шарипова эса аёллар дафтаридан имтиёзли кредит олиб иссиқхона ташкил этди ва 4 нафар иш ўрни яратилиб, лимон етиштирилмоқда.

«Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи Б. Худайберганова хонадонига қилган ташрифимиз давомида маҳалладаги маъсуллар айниқса, хотин-қизлар фаолининг ёрдами билан ногиронлик аравачаси берилишида амалий кўмак берилганлигини эътироф этди