Мурожаатга муносабат.

Президентимиз томонидан 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиши халқимиз учун жуда маъқул бўлди.

Маҳалланинг инсон ҳаёти, жамиятда ўз ўрнини топишидаги аҳамиятини бугунги глобаллашув жараёнида яшаётган ҳар бир фуқаро, айниқса, теран англамоқда. Шунинг учун ҳам, бундан буён давлат инвестиция дастурларининг маҳалла даражасига туширилиши масаласи Мурожаатномадан ўрин олган бўлиб, бунда, аввало, 2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр, йўл, мактаб каби лойиҳалар учун қарийб 3 баробар кўп, яъни 8 триллион сўм йўналтирилиши режалаштирилганлиги қайд этилди.

Мурожаатномада ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси ҳамда спорт майдончасига эга бўлиши зарурлиги таъкидланди. Яъни эндиликда маҳаллада ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бунинг учун 1 январдан бошлаб, маҳалла аҳолиси тўлайдиган мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади. Демак, кутубхоналарда китоб фондини бойитиш, спорт майдончаларида маҳалла ёшларининг спортга қизиқиши даражасига кўра спорт анжомлари билан таъминланиши билан боғлиқ молиявий муаммолар маҳалла кесимида ечилади, сектор ёки туман ҳокимлиги даражасига олиб чиқилишига ҳожат қолмайди.

Ҳар бир амалимиз билан давлатимиз раҳбарига мазкур мақсад ва режаларни амалга оширишда ҳамфикр, ҳамкор бўлиш барчамизнинг бурчимиздир!

Мехринисо Сабурова,
Сахтиён ШФЙ хотин қизлар фаоли

Перейти к содержимому