Бугун, Элликқалъа туман ҳокимлиги мажлислар залида туман прокурори Ш.Ф. Матякубов раҳбарлигида тумандаги фаолиятини тугатган ва фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларини жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-213-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси бўйича кенг тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, учрашувда, 12 нафар тадбиркорларнинг турли мазмундаги муаммолари ва таклифлари эшитилди, шундан 3 таси, яъни қўшимча қиймат солиғи, банк кредит муддатини узайтириш ва коммуникация соҳаси бўйича мурожаатлари жойида ижобий ҳал қилинди, қолган 9 та тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари А. Камалов иштирок қилди.