Бугун Элликқалъа тумани Халқ таълим бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари психологларига «Психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олиш» мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда мутахассислар томонидан психоактив моддаларга қарамликнинг олдини олишнинг мақсад ва вазифалари, мактаб ўқувчилари билан ишлашнинг асосий йўналишлари ҳамда психологлар, ўқитувчилар ва ота-оналар психоактив моддаларга қарамликни аниқлашда нималарни билишлари зарурлиги бўйича тушунчалар берилди.
Семинарда «Об-ҳаво хабари»,» Ўтин ёриш», «Ха ва йўқ», ва» Туҳ-тиби-руҳ» ўйин машғулотлари ўтказилди.
Семинар давомида 34-умумий ўрта таълим мактабининг психологи Равшаной Касбаева йил давомида ишлаган ишларини презентация ҳисоботини топширди.
Семинар якунида йил давомида юқори натижаларга эришган психологларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
