24-декабр – Қорақалпоғистон Республикаси Давлат гимни қабул қилинган кун муносабати билан бугун Элликқалъа туманида маданий тадбир ташкил қилинди.
Тадбир Элликқалъа тиббиёт коллежида ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, ижтимоий ташкилотлар раҳбарлари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок қилди.
Тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Давлат гимнлари билан бошланди. Туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев тадбирни очиб берар экан ўз сўзида Давлат гимнининг аҳамияти ҳақида айтиб, маълумот берди.
Сўнг туманимиздаги мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури томоша қилинди.