Элликқалъа туманида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19- январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон ҳамда 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-167-сон қарорларида “Кекса авлод учрашувлари” тадбирларини амалга ошириш, Миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишдан, авлодлар орасидаги олтин занжир—Ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги бирлик, эзгу мақсадлар сари ҳамкорлик ва жипсликни таъминлаш мақсадида 2022 йил 26 декабрь куни Элликқалъа тумани 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев кириш сўзи билан очди. Сўнгра сўзга Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Вазири ўринбосари «Нуроний» жамғармаси бошлиғи Т. Абдижаббаров, Қорақалпоғистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Я.Қўчқаров, меҳнат фахрийлари А.Тажиев, С. Ҳакимовалар ўз маърузалари билан чиқиш қилишди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ходимлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари, туман халқ таълими бўлими, тумандаги мактабларнинг маънавият ва маърифат бўйича директор ўринбосарлари, касб-ҳунар коллежи талабалари, нуроний отахон ва онахонлар, ёш авлод вакиллари иштирок қилишди.
Тадбирда туман маданият бўлими хушовоз хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Ҳунармандчилик маҳсулотлари ва болалар ижодиёт мактаблари ўқувчиларининг ижодлари кўргазмаси ташкил этилди
Шундан сўнг, нуронийлар ва ёш авлод вакилларига туман марказида жойлашган «Нуронийлар маскани» да очиқ дастурхон ёзилди.