«Меҳр ҳаракати» инсонга эътибор намунаси.

«Меҳр ҳаракати» инсонга эътибор намунаси.

«Меҳр ҳаракати» инсон қадри учун.

#Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими 1-сектор раҳбари С. Авезов бошчилигида 1-сектор ҳудуди «Қирққизобод» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 11 нафар яшаш шароити оғир, ижтимоий кўмакка муҳтож оила аъзоларига субсидия асосида тикув машиналари топширилди. Туман раҳбари улар билан суҳбатда бўлар экан, албатта бу тикув машиналари уларнинг бандлигини таъминлашда ва шу орқали оиласига даромод киритишда ёрдамчи бўлишини таъкидлаб уларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами бидан табриклади.

Элликқалъа тумани ҳокими яшаш шароити оғир иккита оилани ўз ҳомийлигига олиб ёрдам берадиган бўлди.

«Қирққизобод» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Темир дафтар» руйхатида турувчи, яшаш шароити жуда оғир 1-гуруҳ ногирони, боқувчиси йўқ, Ҳилола Хамраева ва боқувчиси йўқ, 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор Алия Худайбергеновалар хонадонларига бориб уларга озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар. Уларнинг яшаш шароитларини яқиндан ўрганиб бажарилиши лозим қурилиш ишлари бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Туман ҳокими мазкур иккита оилани ўз ҳомийлигига олганлигини билдириб, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга уларнинг муоммоларини ҳал қилиб беришини таъкидладилар.

Перейти к содержимому