Элликқалъада байрамга байрамона совға…

Элликқалъада байрамга байрамона совға…

Элликқалъада байрамга байрамона совға…

Мана, янги 2023-йил яъни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди, байрамни байрамона совғалар билан кутиб олиш Элликқалъа туманида дастурга айланган.

Шу дастурга асосан бугун ҳам янги йил байрами олдидан «Навоий» овул фуқаролар йиғинида 57-сонли умумтаълим мактабининг » Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида 120 ўринли қўшимча ўқув биноси ва ўқувчиларни соғлом овқатлантириш мақсадида янги ошхона фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирларида туман ҳокими С. Авезов, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб ўқувчи ёшларга эзгу тилаклар билдириб яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклади.

Рамзий ленталар кесилганидан кейин тадбир иштирокчилари янги бинодаги шарт-шароитлар билан танишди.

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.