«Гулистон» овулида янги Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Элликқалъа туманидаги «Гулистон» овул фуқаролар йиғинида 34-сонли 60 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Мазкур ташкилот «Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида 1 млрд 900 млн сўм маблағ ҳисобига бунёд қилинди.
Очилаш тадбирида туман ҳокими С. Авезов сўзга чиқиб жорий йил туманимизда 3 та давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан фойдаланишга топширилиб, 1 та боғча капитал реконструкция қилинганлигини ва қамров 70 фоизга етганини таъкидлаб ўтди ва йиғилганларни байрам билан табриклади.
Рамзий ленталар кесилганидан кейин тадбирда йиғилганлар мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.