Элликқалъа туманида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари қурилишига тамал тоши қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун Элликқалъа туманида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси қурилишига тамал тоши қўйилди.
Туман ҳокимининг 221/4-сонли қарори билан Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш учун 1,88 гектар ер майдонида 26 та лотдан иборат ер участкалари ажратиб берилди.
Жами 26 та лот «E-AUKSION» аукцион савдоларига чиқарилиб, шундан 17 та лот ёш тадбиркорлар томонидан ютиб олинди.