Болажонлар янги йилдан мўжизалар кутишади…
Президент совғалари топширилди.
Элликқалъа тумани ҳокимлигида туман ҳокими С.Авезов ва сектор раҳбарлари иштирокида туманимиздаги 19 нафар чин этим ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига Президент совғалари топширилди.
Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов йиғилганларни янги йил байрами билан табриклади.
Мана, янги йил байрами ҳам яқинлашиб келмоқда. Ушбу байрамдан ҳар бир инсон яхшилик ахтаради, яхши ниятлар қилади. Айниқса, болажонлар мўжизалар кутадилар…
Президент совғалари уларга кутилмаган мўжизакор совға бўлди. Болажонлар қиёфасида қувонч ва юқори кайфият акс этди.