Элликқальада «Президент арчаси» байрам тадбирлари.

Элликқальада «Президент арчаси» байрам тадбирлари.

Туман ҳокимлиги биноси, «Мустақиллик» монументи олдидаги майдонда «Президент арчаси» тадбирлари юқори савияда ташкил қилинди.

Янги йил байрамини болажонлар учун ҳақиқий мўжизакор байрамга айлантиришга, болалар учун мўжизалар яратишга ҳаракат қилинди.

Тадбирни туман ҳокими ўз табриги билан очиб берди.

Тадбирда туман ҳокими томонидан болажонларга байрам совғалари берилди.

Ушбу байрам тадбирларида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган «Янги йил эртаги» тақдим этилди. Туман маданият бўлими ҳодимлари томонидан ажойиб куй-қўшиқлар ижро этилди. Байрам тадбирларида “Қорбобо”, “Қорқиз”, “ Ёвузлик” образлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида туманимиз спортчилари Моҳигул Комилжонова ва Шахзода Азатовага Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан «Ўзбекистон спорт устаси» гувоҳномаси туман ҳокими С.Авезов томонидан тантанали равишда топширилди.

Янги йил байрам тадбирлари туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати