Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 4-босқичида амалга ошириладиган ишлар бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Касаба уюшмалари кенгаши раиси К.Киргизалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, Сенатор У. Жалменов, туман ҳокимининг ўринбосарлари У.Ражапбаев, А.Юлдашева ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари қатнашди.
Семинар давомида жорий йилда соҳада амалда бажарилиши лозим ишлар белгилаб олинди. Семинар мавзуси бўйича тавсия ва фикр мулоҳазалар билдирилди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати