Элликқалъа тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йилги асосий кўрсаткичлари
Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилги асосий параметрлари қуйидагича.
Маҳаллий бюджетнинг даромадлари ва харажатлари тенг равишда 183 млрд 281 млн 327 минг сўмни ташкил қилади. Шундан даромад кўрсаткичлари
– сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 1 млрд 140 млн сўмни;
– жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 865 млн сўмни;
– жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 24 млрд 400 млн сўмни;
– ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ 400 млн сўмни;
– жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 3 млрд 600 млн сўмни;
– юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 1 млрд 629 млн сўмни;
– юридик шахсларнинг ер солиғи 6 млрд 337 млн сўмни;
– корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ 1 млрд 750 млн сўмни ташкил қилади.
Туман аҳолиси сонининг Республика аҳолиси сонидаги тутган улушига нисбатан ўтказиб бериладиган даромадлари 26 млрд 936 млн 271 минг сўмни ташкил қилиб, шундан, акциз солиқлари
– алкоголь маҳсулотлари бўйича 10 млрд 897 млн 102 минг сўмни;
– мобиль алоқа хизмати бўйича 4 млрд 674 млн 223 минг сўмни;
– тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи бўйича ўтказиб бериладиган даромадлар 11 млрд 364 млн 946 минг сўмни ташкил қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 116 млрд 224 млн 56 минг сўмни ташкил қилиб, маҳаллий бюджетнинг даромадлари ҳаммаси
183 млрд 281 млн 327 минг сўмни ташкил қилади.
Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил учун харажатлари жами 183 млрд 281 млн 327 минг сўмни ташкил қилади. Жумладан,
– умумий таълим харажатлари 16 млрд 710 млн 505 минг сўмни;
– мактабгача таълим харажатлари 9 млрд 89 млн 709 минг сўмни;
– соғлиқни сақлаш харажатлари 24 млрд 744 млн 846 минг сўмни;
– маданият харажатлари 1 млрд 250 млн сўмни;
– спорт харажатлари 4 млрд 139 млн сўмни;
– Болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам харажатлари 72 млрд 855 млн 483 минг сўмни;
– Ижтимоий кўникма маркази харажатлари 69 млн 938 минг сўмни;
– Фермер хўжаликлари бухгалтерия маркази харажатлари 742 млн 46 минг сўмни;
– Ободонлаштириш харажатлари 11 млрд 12 млн 35 минг сўмни;
– Сув хўжалиги харажатлари 3 млрд 447 млн 21 минг сўмни;
– Ветеринария қўмитаси ташкилотлари харажатлари 1 млрд 265 млн 992 минг сўмни;
– Ички хўжалик автомобил йўлларини таъмирлаш харажатлари 3 млрд сўмни;
– Маҳаллий бюджетларда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш харажатлари 1 млрд 283 млн 902 минг сўмни;
– Давлат бошқаруви органлари харажатлари 16 млрд 610 млн 829 минг сўмни;
– Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари харажатлари 6 млрд 685 млн 606 минг сўмни;
– Туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси 1 млрд 729 млн 69 минг сўмни;
– “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” харажатлари 8 млрд 645 млн 346 минг сўмни ташкил қилади.
Молия бўлими мудири М.Турабаев