Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2021-йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа тумани бўйича 2022 йилда Ташаббусли бюджетнинг 1-босқич жараёнида жами 678 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан энг кўп овоз тўплаган 9 та таклиф ғолиб деб топилган ва уларга маблағлар ажратилган.
Шундан:
- Дўстлик ОФЙда 2 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари ташаббуси лойиҳасига 1 млрд 74 млн 250 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, йўл таъмирлаш ишлари якунланган.
- Сарабий ОФЙдаги 49-сонли умумтаълим мактабининг том қисмини шифер қилиш ташаббуси лойиҳасига 514 млн 865 минг сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.
- Ақчакўл ОФЙ аҳолисини табиий газ линиясини тортиш таклифи харажатларига 599 млн 300 минг сўм маблағ ажратилиб, табиий газ линиясини тортиш ишлари якунланган.
- Навоий ОФЙдаги 57-сон мактаб биносини жорий таъмирлаш таклифи харажатларига 974 млн 355 минг сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланган.
- Ўйқалъа қишлоқ врачлик пунктининг тез тиббий ёрдам биносини таъмирлаш таклифи харажатларига 490 млн 445 минг сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланган.
- Амиробод ОФЙдаги 28-сон мактабни ойна ва эшикларини янгилаш таклифи харажатларига 191 млн 900 минг сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланган.
- Гулдурсин ОФЙдаги қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш таклифи харажатларига 493 млн 445 минг сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланган.
- Думанқалъа МФЙдаги қишлоқ врачлик пунктини жорий таъмирлаш таклифи харажатларига 490 млн 445 минг сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари якунланган.
- Ибн-Сино МФЙга КТПГ 630кВА электр трансформаторини ўрнатиш таклифи харажатларига 128 млн 915 минг сўм маблағ ажратилиб, электр трансформаторни ўрнатиш ишлари якунланган.