Oчиқ бюджет

Oчиқ бюджет

Ташаббусли бюджетнинг 2-босқич жараёнида жами  95  та  таклиф келиб тушган бўлиб, шундан энг кўп овоз  тўплаган 4 та таклиф ғолиб деб топилган ва уларга маблағлар ажратилган.

Шундан:

  1. Тупроққалъа МФЙга 3.2 км узунликдаги диаметри 160 мм бўлган полимер  қувурли газ линиясини янгидан тортиш таклифига 1 млрд 100 млн сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда газ линиясини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
  2. Дўстлик ОФЙ худудидаги эскирган табиий газ линиясини. янгидан 160 мм диаметрли полимер қувур билан 2 км газ линиясини тортиш таклифига 1 млрд 150 млн сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда газ линиясини тортиш ишлари олиб борилмоқда.
  3. Навбахор МФЙ худудидаги  Имомжон ота қабристонигача бўлган033 км йўлни асфальт қилиш таклифига 500 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

  1. 49-сонли умумтаълим  мактабига  қўшимча ошхона, кутубхона,  архив хонаси, омборхона ва кўмирхонани янгидан қуриш таклифига  1 млрд 200 млн сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда ушбу тадбирни бажарадиган қурилиш ғолибини аниқлаш учун энг яхши таклифларни танлаш жараёни амалга оширилмоқда.