ДЕПУТАТ ЎЗ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

ДЕПУТАТ ЎЗ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашига 6-«Бердак» сайлов округига сайланган депутати Султанов Жахонгир Толиевич ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлари тингланди.
Жумладан, Чўпон МФЙда суюлтирилган газга мослаштирилган хонадонлар сони 1047 та бўлиб, шундан ҳар бир хонадонга ойига 13 кг дан суюлтирилган газ берилиши режалаштирилган.
Лекин ҳозирги кунда ҳар бир хонадондаги суюлтирилган газ балонларига 20 кг дан газ қуйилмоқда. Ҳар ойда 680 дона суюлтирилган газ балонлари келиши натижасида 366 та хонадонга суюлтирилган газ балонлари навбати келмаётганлиги, ичимлик суви қувирлари эскирганлиги сабабли сув босими пастлиги боис кўп хонадонларга етиб бормаслиги, аҳолини 813 тонна 10-мактабгача таълим ташкилотини 5 тонна қўмирга эхтиёж борлиги аниқланди.
Аҳоли томонидан билдирилган мурожатлари ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш бўйича келишиб олинди.

Перейти к содержимому